BAQ

Biologik faol qo`shimchalar

9 xil turdagi Biologik faol qo‘shimchalar (BFQ) tabiiy toza mahsulotlardan tayyorlanib maxsus qadoqlarga qadoqlanib yurtimiz va hattoki qo‘shni davlat dorixonalariga jo‘natiladi.

Bular: Makrovit energy 200 ml, Makrovit baby 200 ml, Makrosed 100 ml, Makrosed baby 100 ml, Nefrovit 100 ml, Lordent 100 ml, Makroton 50 ml, Ugrinol 50 ml, Chudo krem.

Biologik faol qo’shimchalar minerallar, vitaminlar, ozuqaviy tolalar, o’simlik ekstraktlari, to’yinmagan yog’li kislotalar, aminokislotalar va boshqalarni o’z ichiga olgan tabiiy komplekslardir. Ular ovqatlanishdagi kamchiliklarni bartaraf etib, sog’lom moddalarni o’zlashtirishini kuchaytiradi hamda tananing ichki quvvatini kuchaytirib, ko’plab kasalliklarning xavfini kamaytiradi.

Olimlar va shifokorlarning fikriga ko’ra, biofaol moddalarni to’g’ri va muntazam iste’mol qilish nafaqat yoshlikni, sog’liqni va quvvatni saqlab qolish imkonini beradi, balki hayot tarzini sezilarli darajada yaxshilaydi.

Image

Bilogik faol qo`shimchalar zamonaviy texnologiyalar asnosida, kuchli nazorat ostida, faqat tabiiy mahsulotlaridan foydalangan xolda tayyorlanadi.

Image

Biologik faol qo`shimchalarni maxsus steril idishlarga quyish jarayoni sanitara-gigienik qoidalariga rioya qilgan xolda amalga oshiriladi.

Image

Qadoqlash jarayonida maxsus korinmaydigan siyohdan bosilgan muhrimizdan, bizning mahsulotning haqiqiysini ajratib olish mumkin. Bizning mahsulotlarni soxtalashtirib bolmaydi.

Image

Ahil ishchi jamoamiz aziz yurtdoshlarimizga soglik uchun foydali bolgan biologik faol qo`shimchalarni ishlab chiqaradi.

Макровит baby ENERGY

Савдо номи: Макровит baby ENERGY

Таркиби: 100 мл сироп таркибида сақлайди:

-9 200 мг қуритилган наматак мевалари ва 2 490 мг қуритилган узум меваларидан  олинган 30 мл сувли экстракт;

 -2 500 мг гул чанги;

-85 000 мг шакар;

-195 мг лимон кислотаси;

-тозаланган сув 100 мл сироп хосил бўлгунча.

Таърифи: Қизғиш – қўнғир рангли қуюқроқ суюқлик, ўзига хос хид ва таъмга эга . Сақлаш давомида флакон  тубига чўкма тушиши мумкин.

Организмга таъсири: Сироп одам организмини  энергия манбаларини бойитади, иммун тизимини мустахкамлайди, моддалар алмашинувида фаол иштирок этади. Иштахани яхшилашга ёрдам беради.

Қўлланилиши:

Болаларнинг жадал ўсиш давридаги ақлий ва жисмоний зўриқиш холатларида, иммун тизимини мустахкамлашда, иштахани яхшилашда тавсия этилади.

Қўллаш усули ва дозалар:

1-3 ёшли болаларга 5 мл дан кунига 2 махал овқатдан 20 – 30 дақиқа олдин.

3-7 ёшли болаларга 5 мл дан кунига 3 махал овқатдан 20 -30 дақиқа олдин.

7-14 ёшли болаларга 10 мл дан кунига 2-3 махал овқатдан 20 – 30 дақиқа олдин.

Қўллаш давомийлиги 15 – 20 кун.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар:

  • Қандли диабет касаллигида;

  • Компонентларга юқори сезувчанлик.

Ножўя таъсири: Кузатилмаган

Сақлаш шароити: +250 С дан юқори бўлмаган  хона хароратида, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати: 1 йил. Яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўллаш мумкин эмас.

Чиқарилиш шакли: 200 мл дан оқ рангли юқори зичликдаги полиэтилен, биринчи марта очиш назоратига эга, бураладиган полипропилен қопқоқли флаконларда. Флаконга ёрлиқ ёпиштирилган.

Ишлаб чиқарувчи: “Макро Фарм Андижан” МЧЖ, Узбекистон Республикаси, Андижон вилояти, Андижон шахри, Тошкент кўчаси  49 уй.

Телефон: +998 95 201 00 25

Нефровит плюс

Савдо номи: Нефровит  плюс   ичиш  учун настойка

Таркиби:

- Наматак мевалари(FRUCTUS ROSEA )…………………………………………………………………….....4,0 г

  - Қирқбўғим ўти (HERBA EQUISETI ARVENSIS)…………...……………………………………......................3,0 г

  - Туксиз саминчуп ўти(HERBA HERNIARIAE GLABRAE)…..………………………………………..................2,0 г

  - Маккажўхори  оналик гулининг устунчаси билан оғизчаси(STYLI CUM STIGMATIS ZEAE MAYDIS)...……...1,5 г

      - Тукли эрва ўти (Пол-пола)  (HERBA AERVAE LANATAE) ……………………………………......................1,5 г

      - Тубулғибаргли  бўймодарон гули( FLORES ACHILLEAE FILIPENDULINAE)………………...........................1,5 г 

 - Кийик ўти(HERBA ZIZIPHORAE PEDICELLATAE)……………………………………………….........................1,5 г

 - Доривор лимонўт ўти(HERBAMELISSAEOFFICINALIS)……………………………………..............................1,5 г

      - Тиббиёт этил спирти  60 % (spiritus aethylicus medicinalis 60 %)......................100 мл настойка хосил бўлгунча

 

Таърифи:

Қўнғир – яшил тусли, ўзига хос хид ва таъмга эга суюқлик .

Сақлаш давомида флакон  тубига чўкма тушиши мумкин.

 

Организмга таъсири:

Доривор усимликлардан тайёрланган препарат, одам организмининг сийдик ажратиш тизими касалликларида яллиғланишга қарши, спазмолитик, антибактериал ва сийдик хайдовчи таъсир курсатади. Препарат  таркибига кирувчи компонентлар  буйрак ва юрак қон - томир касалликларида кузатиладиган шишларни камайтириш хусусиятига эга.

Қўлланилиши: Қуйидаги холатларда профилактика ва комплекс даволашда ёрдамчи восита сифатида тавсия этилади:

                - буйрак касалликларда кузатиладиган шишлар;

                - ўткир ва сурункали пиелонефрит, нефрит, пиелит;

                - ўткир ва сурункали цистит ва уретрит;

                - кристаллурия, сийдик тош касалликларида.

 

Қўллаш усули ва дозалар:

Овқатдан 30 дақиқа олдин,  2,5 мл дан кунига 3 махал. Сув, чой  ёки шарбат билан аралаштириб ичиш тавсия этилади.  

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар:

      -     Компонентларга юқори сезувчанлик;

      -     7 ёшгача бўлган болаларга, хомиладор ва эмизикли аёлларга шифокор кўрсатмаси билан кўллаш тавсия этилади:

 

Ножўя таъсири:  Кузатилмаган

Сақлаш шароити: 

Қуруқ, ёруғликдан химояланган, 250 С дан юқори бўлмаган хароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати: 24 ой.  Яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўллаш мумкин эмас.

 

Чиқарилиш шакли:

Доривор ўсимликлар асосида тайёрланган, ичиш учун настойка, 100 мл дан химоя пломбаси бўлган флаконларда.Флаконга ёрлиқ епиштирилган.

Ишлаб чиқарувчи: “Макро Фарм Андижан” МЧЖ, Узбекистон Республикаси, Андижон вилояти, Андижон шахри, Тошкент кўчаси  49 уй.

Телефон: + 998 95 201 00 25

УгриНОЛ

Савдо номи: УгриНОЛ

Таърифи:

Сарғиш рангли, ўзига хос хидга эга эритма. Сақлаш давомида чўкма тушиши мумкин.

Таркиби:

Алоэ барги экстракти (Extract Aloes), Лимон экстракти, Мойчечак  гуллари (Flores Chamomillae L), Салицил кислотаси, Спирт, Тозаланган сув.

 

Қўлланилиши:

Хусунбузар тошмаларини даволашда, себорей дерматитда.

Қўллаш усули ва дозалар:

Сиртга. Ўрамдаги пахта таёқчага суюқликни томизинг. Шикастланган сохага суртинг.

Кунига 3 марта 2 хафта давомида. Зарурати бўлганида даволаш қурсини такрорлаш мумкин.  Қўллашдан олдин  чайқатилсин.

 

Ножўя таъсирлари: 

Аллергик реакциялар, тери ачишиши кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар:

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Махсус кўрсатмалар:

Препаратни қўллашдан олдин  терининг шикастланган сохалари илиқ сувда намланган пахта ёрдамида яхшилаб тозаланади.

Сақлаш шароити:

Қуруқ, ёруғликдан химояланган, 250 С  дан  юқори  бўлмаган хароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Очилгандан сўнг, қопқоғи зич ёпилсин.

Яроқлилик муддати:

2 йил. Яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўллаш мумкин эмас.

Чиқарилиш шакли:

Эритма. 50 мл дан пластик флаконларда. 1 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси, пахта таёқчалари билан қартон қутида.

Ишлаб чиқарувчи:

 “Макро Фарм Андижан” МЧЖ, Узбекистон Республикаси, Андижон вилояти, Андижон шахри,

Тошкент кўчаси  49 уй.

 

Телефон: + 998 95 201 00 25

Макротон

Савдо номи: Макротон

Таркиби:

Пушти радиола илдизи(Radices Rhodiolae rosea) …………………………………………….......................…..10 000 мг   

Далачой ер устки қисми (Herba hyperici)...................................................................................................................800 мг

Иттиканак ер устки қисми (Herba bidentis)................................................................................................................800 мг

Тиббиёт этил спирти  40 % (spiritus aethylicus medicinalis 40 %).....................................100 мл эритма хосил бўлгунча  

Таърифи:

Қизил – қўнғир рангли, тиниқ, ўзига хос хидли суюқлик. Аччиқ – қиздирувчи, буриштирувчи таьмга эга. Сақлаш давомида чўкма тушиши мумкин.

Организмга таъсири:

БФК рағбатлантирувчи, ошқозон ичак фаолиятини яхшиловчи, қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради, мушаклар тонусини оширувчи ва жинсий безлар фаолиятини стимулловчи таьсирга эга.

Қўлланилиши:

Ақлий ва жисмоний толиқишда, хотирани пасайишида, қандли диабет касалликларида, импотенцияда, иммун тизимини мустахкамлашда, мушаклар тонусини оширишда (спортчиларда) тавсия этилади.

Қ ўллаш усули ва дозалар:

Овқатдан 20 – 30 дақиқа олдин, кунига 2-3 махал 15 – 20 томчидан 50 мл сувга аралаштириб ичилсин, 10 – 20 кун давомида. Уйқудан олдин ичиш тавсия этилмайди, чунки махсулот таркибидаги фаол моддалар тетиклаштирувчи хусусиятга эга.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар:

  • компонентларга юқори сезувчанлик;

  • 12 ёшгача бўлган болалар;

  • Хомиладор ва эмизикли аёллар;

  • Юқори қон босими;

  • Бош оғриғи, уйқусизлик ва хавотирликда:

Ножўя таъсири:

Айрим холларда уйқусизлик, бош оғриғи, безовталик кузатилади.

Сақлаш шароити:

Ёруғликдан химояланган + 20 С дан +250 С гача бўлган хароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати:

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 2 йил. Яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўллаш мумкин эмас.

Чиқарилиш шакли:

Доривор ўсимликлардан олинган томчи 50 мл дан химоя пломбаси бўлган флаконларда.

Ишлаб чиқарувчи: “Макро Фарм Андижан” МЧЖ, Узбекистон Республикаси, Андижон вилояти, Андижон шахри, Тошкент кўчаси 49 уй.

Телефон:  +998 95 201 00 25

ЛОРДЕНТ оғиз бўшлиғи ва томоқни чайиш учун эритма

Савдо номи: ЛОРДЕНТ 

Таркиби: Доривор ўсимликлардан олинган экстракт, тиббиёт этил спирти, тозаланган сув.

Таърифи:

Сарғиш – яшил рангли, ўзига хос хидли эритма. Сақлаш давомида чўкма тушиши мумкин.

Организмга таъсири:

Препарат антисептик, яллиғланишга қарши, оғриқсизлантирувчи таъсирга эга.

Қўлланилиши:

Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати травматик шикастланиши ва ялиғланиши (пародонтит, гингивит, стоматит, периодонтит) касалликларида, томоқ яллиғланиши (ангина, ларингит, фарингит, тонзиллит) касалликларида, тиш олингандан сўнг чайиш учун тавсия этилади.

Қўллаш усули ва дозалар: 

5 мл  препаратни  ярим стакан илиқ сув билан аралаштириб, бир кунда 3-4 марта оғиз бўшлиғи  ва томок  чайилади. Қўллашдан олдин  чайқатилсин.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар:

Компонентларга юқори сезувчанлик.

6 ёшгача бўлган болаларга, хомиладор ва эмизикли аёлларга шифокор кўрсатмаси билан кўллаш тавсия этилади.

 

Махсус кўрсатмалар:

 

Препарат қўлланганидан кейин оғиз бўшлиғида вақтинчалик увишиш хисси кузатилади.

Оғиз, томоқ чайилгандан сўнг бир соат давомида турли суюқликлар ичиш, овқатланиш препаратнинг самарадорлигини камайтиради.

Ножўя таъсири:

Кузатилмаган.

Сақлаш шароити:

Ёруғликдан химояланган  +250 С  дан ошмаган хароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати:

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 12 ой. Яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўллаш мумкин эмас.

Чиқарилиш шакли:

Доривор ўсимликлардан олинган чайиш  учун эритма 100 мл дан химоя пломбаси бўлган флаконларда.

Ишлаб чиқарувчи: “Макро Фарм Андижан” МЧЖ, Узбекистон Республикаси, Андижон вилояти, Андижон шахри, Тошкент кўчаси  49 уй.

Телефон:  +998 95 201 00 25

Макровит ENERGY

Савдо номи:  Макровит  ENERGY

Таркиби: 100 мл сироп таркибида сақлайди:

-13 800 мг қуритилган наматак мевалари ва 3730 мг қуритилган узум меваларидан  олинган 30 мл сувли экстракт;

 -3 700 мг гул чанги;

-85 000 мг шакар;

-195 мг лимон кислотаси;

-тозаланган сув 100 мл сироп хосил бўлгунча.

 

Таърифи:

Қизғиш – қўнғир рангли  қуюқроқ суюқлик, ўзига хос хид ва таъмга эга . Сақлаш давомида флакон  тубига чўкма тушиши мумкин.

 

Организмга таъсири:

Сироп одам организмини  энергия манбаларини бойитади, иммун тизимини мустахкамлайди, моддалар алмашинувида фаол иштирок этади, иштахани яхшилашга, озиш, пархез ва ошқозон - ичак касалликларида организм холатини муътадиллаштиришга ёрдам беради. Кекса ва дармонсиз одамларга яхши ёрдам беради.

 

Қўлланилиши: Иммун тизимини мустахкамлашда, иштахани яхшилашда, витаминлар етишмовчилигида, жисмоний ва рухий зўриқишда, моддалар алмашинуви бузилишида тавсия этилади.

 

Қ ўллаш усули ва дозалар:

Овқатдан 30 дақиқа олдин, 15 мл (1 ош қошиқ)дан кунига 3 махал. Қўллаш давомийлиги 15 – 20 кун.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар:

  • Қандли диабет касаллигида;

  • Компонентларга юқори сезувчанлик.

Ножўя таъсири: Кузатилмаган

Сақлаш шароити: +250 С дан юқори бўлмаган хона хароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати: 1 йил. Яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўллаш мумкин эмас.

 

Чиқарилиш шакли: 200 мл дан оқ рангли юқори  зичликдаги полиэтилен, биринчи марта очиш назоратига эга, бураладиган полипропилен қопқоқли флаконларда. Флаконга ёрлиқ ёпиштирилган.

Ишлаб чиқарувчи: “Макро Фарм Андижан” МЧЖ, Узбекистон Республикаси, Андижон вилояти, Андижон шахри, Тошкент кўчаси  49 уй.

Телефон: + 998 95 201 00 25

Макро-сед

Савдо номи: Макро-сед

Таркиби: 100 мл сироп таркибида сақлайди:

-2 130 мг қуритилган наматак мевалари, 2 130 мг қуритилган дўлана мевалари, 1 065 мг қуритилган валериана илдизпояси, 1 065 мг қуритилган арслонқуйруқ  ер устки қисми, 1 065 мг қуритилган зира мевалари, 1 065 мг қуритилган  мойчечак гуллари, 1 065 мг қуритилган ялпиз барглари, 1 065 мг қуритилган лимон ўт ер устки қисмидан олинган 30 мл сувли экстракт;

 -6 500 мг тиббиёт этил спирти 96 %;

-85 000 мг шакар;

-195 мг лимон кислотаси;

-тозаланган сув 100 мл сироп хосил бўлгунча.

 

Таърифи: Қизғиш – қўнғир рангли қуюқроқ суюқлик, ўзига хос хид ва таъмга эга. Сақлаш давомида флакон  тубига чўкма тушиши мумкин.

Организмга таъсири:

Сиропнинг фармакологик таъсири обдон танланган  доривор ўсимликлар аралашмасидан тайёрланган экстаркт билан боғлик. Бу доривор ўсимликлар кўп йиллардан бери одам саломатлигини сақлашда фойдаланиб келинмоқда. Сироп  таркибига витаминлар, минераллар, эфир мойлари, флавоноидлар ва бошқа биологик фаол моддаларга (БФМ) бой компонентлар киради.  Сироп тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Иммун тизимини мустахкамлайди.

Қўлланилиши:

Асабийлик, уйқу бузилишининг енгил шакллари, чарчоқлик, паришонлик, хотиранинг бузилиши, рухий холдан тойиш, асабнинг зўриқиши билан боғлиқ бўлган бош оғриқларида тавсия этилади.

Қ ўллаш усули ва дозалар:

 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга 1-2 чой қошиқдан кунига 2-3 махал овқатдан олдин.

Қўллаш давомийлиги  10-15кун.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар:

  • Қандли диабет касаллигида;

  • Компонентларга юқори сезувчанлик.

Ножўя таъсири: Кузатилмаган

Сақлаш шароити: +250 С дан юқори бўлмаган хона хароратида, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати: 1 йил. Яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўллаш мумкин эмас.

Чиқарилиш шакли: 100 мл дан полиэтилен, флаконларда. Флаконга ёрлиқ ёпиштирилган.

Ишлаб чиқарувчи: “Макро Фарм Андижан” МЧЖ, Узбекистон Республикаси, Андижон вилояти, Андижон шахри, Тошкент кўчаси 49 уй.

Телефон: +998 95 201 00 25

Куйган тери учун косметик крем

Номи: «MAKRO MALHAM» 50г. Тери юзасига суртиш учун костемик крем.

 

Ташқи кўриниши: Герметик тарзда қадоқланган. Ёруғлик ўтказмайдиган флаконга қуйилган ва ишлаб чиқарувчи, махсулот хақидаги маълумотлар ёрлиқда келтирилган.

 

Таркиби: Зайтун мойи (oleum olivae), далачой мойи (tutsan oleum), мойчечак илдиз кукуни (dandelion radix powder), қуюқ масса (pondus mazenny) (нефт махсулоти эмас)

 

Кўриниши: Қуюқ тўқ сариқ рангли, хидсиз иссиқликда тез эрувчан.

 

Қўлланилиши: Куйган тери юзасига жарохат етказмаган холда ўрта қалинликда суртиб, суюқлик ўтказмайдиган қоғоз ёки салфетка қўйиб енгил боғланади.

Муолажа 1 кунда 3 махал, 10-15 кун давом эттирилади.

 

Хусусиятлари: Куйган теридаги оғриқни колдиради, этни тез битишини таъминлайди, куйишдан қолган асоратни кетказиш хусусиятига эга.

 

Ножўя таъсири: Кузатилмаган. 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар: компонентларга юқори сезувчанлик, йирингли тери юзасида, очиқ жарохатларда.

 

Сақлаш шароити:  15° дан юқори бўлмаган хароратда, ёруғлик тик тушмайдиган холатда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Сақлаш муддати: 2 йил.

Макро-сед baby

 

Савдо номи: Макро-сед baby

Таркиби: 100 мл сироп таркибида сақлайди:

-1 420 мг қуритилган наматак мевалари, 1 420  мг қуритилган дўлана мевалари, 710 мг қуритилган валериана илдизпояси, 710 мг қуритилган арслонқуйруқ  ер устки қисми, 710 мг қуритилган зира мевалари, 710 мг қуритилган  мойчечак гуллари, 710 мг қуритилган ялпиз барглари, 710 мг қуритилган лимон ўт ер устки қисмидан олинган 30 мл сувли экстракт;

-85 000 мг шакар;

-195 мг лимон кислотаси;

-тозаланган сув 100 мл сироп  хосил бўлгунча.

 

Таърифи: Қизғиш – қўнғир рангли қуюқроқ суюқлик, ўзига хос хид ва таъмга эга . Сақлаш давомида флакон  тубига чўкма тушиши мумкин.

Организмга таъсири: Сиропнинг фармакологик таъсири обдон танланган  доривор ўсимликлар аралашмасидан тайёрланган экстаркт билан боғлик. Бу доривор ўсимликлар кўп йиллардан бери одам саломатлигини сақлашда фойдаланиб келинмоқда. Сироп  таркибига витаминлар, минераллар, эфир мойлари, флавоноидлар ва бошқа биологик фаол моддаларга (БФМ) бой компонентлар киради.  Сироп тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Иммун тизимини мустахкамлайди.

Қўлланилиши: Ёш болаларда ақлий зўриқиш ва инжиқлик холатларида, уйқусизликнинг енгил шаклларида қўллаш тавсия этилади.

 

Қ ўллаш усули ва дозалар:

3 ёшдан 12 ёшгача бўлган  болаларга 1-2 чой қошиқдан кунига 3 махал овқат билан. Суюқлик (чой, шарбат, компот) билан аралаштириб ичиш тавсия этилади. Қўллаш давомийлиги  10-15 кун.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар:

  • Қандли диабет касаллигида;

  • компонентларга юқори сезувчанлик.

Ножўя таъсири: Кузатилмаган

Сақлаш шароити: +250 С дан юқори бўлмаган хона хароратида, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати: 1 йил. Яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўллаш мумкин эмас.

Чиқарилиш шакли: 100 мл дан полиэтилен, флаконларда. Флаконга ёрлиқ ёпиштирилган.

Ишлаб чиқарувчи: “Макро Фарм Андижан” МЧЖ, Узбекистон Республикаси, Андижон вилояти, Андижон шахри, Тошкент кўчаси 49 уй.

Телефон: +998 95 201 00 25